Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида биринчи ўринни қўлга киритди

16:28 16 Апрель 2018 Спорт
1061 0

Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спорт устаси Учқун Муродов хотирасига бағишланган Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтди. 
Унда 11 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун ўзаро беллашди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 14 та олтин, 13 та кумуш ва 21 та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар (1та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза) эгаллашди. Учинчи ўрин Қирғизистон (1та олтин, 3та бронза) терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.  

Осиё очиқ кубогида ўзбекистонлик спортчилардан Тимур Абишев, Беҳруз Омондавлатов, Ғолибжон Сулаймонов, Аюбхон Мансуров, Шахбоз Пўлатов, Алишер Юсупов, тожикистон Муҳаммадризо Қувватов, қирғизистонлик Ерлан Шеров эркаклар ўртасида ғолибликка эришди.

Аёллар ўртасида эса барча олтин медаллар ўзбекистонлик спортчиларга насиб этди. Ғолиблар билан танишинг: 
-44кг: Гулнур Муратбаева 
-48кг: Нодира Абдуқаюмова
-52кг: Мухлиса Ганжаева
-57кг: Ибодатхон Агожонова
-63кг: Хожиниса Комолдинова 
-70кг: Шоҳиста Назарова
-78кг: Нодира Юлдашева 
+78кг: Рината Илматова


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019