Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳа БМТ томонидан маъқулланди

15:06 11 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
238 0

14 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясининг Иккинчи қўмитасида Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар хизмати хабар берди.

Резолюция лойиҳасида аъзо давлатлар Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий барқарорлик ва барқарор ривожланишга қўшаётган салмоқли ҳиссасини қайд этдилар. Улар минтақада иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Ушбу ҳужжатни қабул қилиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 24-26 апрель кунлари Пекинда (ХХР) бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” Халқаро форумида билдирилган эди. БМТ Бош Ассамблеяси аъзо давлатларга, бошқа манфаатдор томонларга ва Бутунжаҳон туризм ташкилотига, ўз мандатига мувофиқ ҳамда мавжуд манбалар доирасида ҳаракатланиб, Марказий Осиё мамлакатлари томонидан минтақада масъулиятли ва барқарор туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган фаолиятни қўллаб-қувватлашни таклиф қилади.

Асосий қўмиталар томонидан консенсус ёки овоз бериш йўли орқали тайёрланадиган ва қабул қилинадиган қарорлар ҳамда резолюциялар лойиҳалари шўъба йиғилишларда якуний тасдиқлаш учун БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилади. Бу жараёнда улар одатда ўзгаришларсиз ва овоз бериш натижалари қўмиталарда бўлгани каби қабул қилинади. Иккинчи қўмитада иқтисодий ривожланиш масалалари, илғор технологиялар билан ишлашдаги камчиликларни бартараф этишдаги муаммолар ва ривожланиш мақсадлари учун маблағлар жалб қилиш усуллари муҳокама қилинади. Текшириш натижаларига кўра резолюция лойиҳаси консенсус асосида қабул қилинди (БМТнинг барча 193 аъзосининг бир овоздан розилиги). Марказий Осиё мамлакатлари номидан ҳужжатларни Ўзбекистон делегацияси тақдим қилди. Ҳаммуаллиф бўлиб 53 давлат чиқди. Резолюция лойиҳаси Бош Ассамблеянинг 2019 йил декабрь ойида бўладиган шўъба йиғилишида расман тасдиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?