Ўзбекистон Россия билан ҳамкорликда мобиль телевидениени йўлга қўяди

17:24 16 Апрель 2018 Иқтисодиёт
888 0

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедхаджаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди.

Учрашувда Россия Федерацияси Президентининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўйича Ишлар бошқармаси ҳамда Бутун Россия телевизион ва радиоузатиш давлат компанияси вакиллари, шунингдек, Россиянинг “Россия Сегодня” халқаро ахборот агентлиги, “Первый Канал”, “Россия24” телеканаллари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда иккитомонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан медиа алоқаларни ривожлантириш, хусусан рақамли узатиш, технопарклар фаолияти, рақамли иқтисодиёт ва интернет тармоқларини тартибга солиш, АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ўрнатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Россия делегацияси вакиллари мамлакатнинг рақамли тезеузатиш тизимига ўтказилиши ҳақида маълумот бердилар ва мазкур рақамли платформада мобиль телевидение фаолиятини йўлга қўйиш фикрини илгари сурдилар.

Шунингдек, томонлар россиялик режиссорларни жалб қилган ҳолда ўзбекистонлик атоқли намояндалар фаолияти, ўзбек олимларининг жаҳон тараққиётидаги ҳиссасига бағишланган ҳужжатли филм ҳамда дастурлар тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019