Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

02:53 05 Апрель 2019 Ҳужжатлар
2103 0

Архив фото

Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 36-модда:

биринчи қисмининг 10, 11 ва 12-бандлари қуйидаги мазмундаги 10, 11, 12 ва 13-бандлар билан алмаштирилсин:

“10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;

11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса — гаров шартномаси муддати мобайнида фойдаланилмаганида. Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади;

12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги тугатилганда;

13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда”;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3, 5–11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча туманлар, шаҳарлар, вилоятлар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 12-бандида кўрсатилган ҳолда тугатиш тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида туманлар ҳокимларининг қарорлари билан амалга оширилади. Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин”;

бешинчи қисмидаги “1, 2, 6 — 10, 12” рақамлари “1, 2, 6 —10, 12, 13” рақамлари билан алмаштирилсин;

2) 84-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан ҳамда томорқа ерлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши устидан жамоатчилик назоратини ҳамда уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторингни амалга оширади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аъзолари бўлган фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа ер эгаларига тегишли ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатмалар беришга ҳақли”.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 602–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 25-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир”;

2) 32-модданинг олтинчи хатбошиси “шунингдек Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раёсатининг қарорига мувофиқ тугатилиши муносабати билан” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги 604–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 88-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2018 йил, № 12, 781-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 22-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Деҳқон хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир”;

2) 25-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши юзасидан уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторинг ўтказишга ҳақли”.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда) 32-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади. Эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек мулкдор билан доимий бирга яшаётган оилали фарзандлари ва уларнинг эр-хотини, агар улар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлса, фақат ўзаро келишувга биноан мулкдорнинг оила аъзолари деб тан олиниши мумкин”.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган 353–II-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 63-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 369-модда, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) 53-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш учун ер участкалари берилганда (реализация қилинганда) туманларнинг, шаҳарларнинг ҳокимлари қурилиш мўлжалланган жойга туташ бўлган умумий фойдаланишдаги ҳудудни ободонлаштириш, шунингдек объектларнинг қурилиш муддатларига риоя этиш талабларини белгилайди. Объектнинг қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, ушбу муддат лойиҳа-смета ҳужжатларида мавжуд бўлмаганда эса, қурилиш бошланган санадан эътиборан икки йил ичида тугалланмаса, объектнинг қурилиши (бундан якка тартибдаги уйларни қуриш учун берилган ер участкалари мустасно) тугалланмаган деб ҳисобланади”.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ–163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ–387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 3-модда:

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

халқаро облигация — сотиладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у эмитент томонидан чиқарилади ва молиявий ташкилотларнинг гуруҳи томонидан жойлаштирилади, эмитентнинг мамлакатидан ташқари бир ёки ундан кўпроқ давлатда таклиф этилади, бирламчи равишда (шу жумладан обуна бўйича) фақат ушбу гуруҳ орқали сотиб олинади”;

йигирма биринчи — қирқ олтинчи хатбошилари тегишинча йигирма иккинчи — қирқ еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 15-модда:

иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси “қимматли қоғозларни” деган сўзлардан кейин “бундан халқаро облигациялар мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисмидаги “қоғозларнинг қиймати” деган сўзлар “қоғозларнинг қиймати, бундан халқаро облигациялар мустасно” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 39-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вазифалари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш бўйича вазифалари халқаро облигацияларга нисбатан татбиқ этилмайди”.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1-моддаси 1-бандининг учинчи хатбошиси, 5-моддаси мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2019 йил 4 апрель

№ ЎРҚ–533


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019