Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси билан учрашди

09:46 13 Август 2019 Сиёсат
209 0

Биринчи Каспий иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан учрашди, деб хабар берди ЎзА.

Учрашувда икки давлат Президентларининг мунтазамлик касб этган учрашув ва мулоқотларида эришилган келишувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик, кўп қиррали амалий ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. 

Урганч шаҳрида жорий йил 30 май куни бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг илк мажлиси ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини истиқболли лойиҳалар асосида кенгайтириш, олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни муваффақиятли амалга оширишга хизмат қилаётгани қайд этилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, ахборот коммуникациялари технологиялари, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ҳукумат раҳбарлари биринчи Каспий иқтисодий форуми мамлакатларимиз учун фойдали мулоқотларга бой бўлаётганини, унинг доирасида билдирилаётган таклифлар икки ва кўп томонлама мулоқотни фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019