Ўзбекистон Осиёдаги энг бой тарихий меросга эга мамлакат деб тан олинди

11:00 25 Ноябрь 2019 Маданият
701 0

Куала-Лумпур шаҳрида 22 ноябрь куни Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири ўринбосари Муҳаммад Бахтиёр бин Ван Чик Ўзбекистон элчиси Равшан Усмоновга Ўзбекистон “Осиёнинг энг бой тарихий меросга эга мамлакати” деб тан олингани тўғрисидаги дипломни топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тақдирлаш маросимида Осиёнинг 20 мамлакатидан 1000 га яқин киши иштирок этган. Ғолиблар Малайзиянинг Research House of Asia Media компанияси томонидан Осиё минтақаси мамлакатларида ўтказилган ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида аниқланган.

Research House of Asia Media Малайзиянинг йирик нашриёт уйларидан бири бўлиб, The Top 10 of Asia, The Top 10 of Malaysia, The Top 10 of Indonesia, The Top 10 of Singapore, The Top 10 of Thailand hamda The Top 10 of Lifestyle каби инглиз тилидаги журналларни чоп этади.

Топ 10 Осиё журналининг электрон версияси 1 миллиондан ортиқ обуначига эга. Ушбу машҳур нашр саҳифаларида Ўзбекистоннинг маданий, тарихий ва меъморий мероси, шунингдек, сайёҳлик салоҳияти тўғрисидаги мақолалар бир неча бор нашр этилган.

Тақдимот маросимида Ўзбекистонда UNESCO Бутунжаҳон меросига киритилган 5 та объект мавжудлиги, шунингдек, мамлакат Ўзбекистон миллий ўзига хослигини, ислом маданияти ва меъморчилигининг кўплаб ёдгорликларини сақлаб қолишга эришгани таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?