​"Ўзбекистон" нашриёти Халқаро фестивалга совға тайёрлади

18:17 05 Апрель 2019 Маданият
671 0

Ахборот ва оммавий коммункиациялар агентлиги тасарруфидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Бахши” халқаро санъат фестивалига туҳфа сифатида “Ўзбекистон бахшилари” номли китоб-албоми нашр этилди. 

Янги мажмуада юртимизда яшаб ижод қилган бахши-шоир ва оқинларнинг ижодига оид маълумотлар, улар ижро этган термалардан намуналар ва фотосуратлар жамланган.

Албомда Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Бола бахши, Ислом шоир Назар ўғли, Қодир бахши Раҳим ўғли каби 10га яқин устоз бахшилар, Шоберди Болтаев, Қаҳҳор Раҳимов, Қора бахши Умиров, Абдуназар Поёнов, Етмишбой Абдуллаев, Гулбаҳор Ақимбетова каби 20дан ортиқ мустақиллик йилларида “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвони билан тақдирланган бахшилар ҳақида маълумотлар киритилган. 

Шунингдек, устоз бахшилардан достон айтиш сирларини ўрганиб, ёш бўлса-да кўплаб ютуқларга эришаётган Феруз Норматов, Илҳом Норов, Жанибек Пиязов, Лола Маҳаммаддинова, Саламат Аяпов каби 5 нафар бахшичилик санъатининг навниҳоллари ҳақида ҳам қизиқарли материаллар ўрин олган.

Китоб-албомнинг тақдимот маросими 6 апрел куни Термиз шаҳрида “Бахши” халқаро фестивали доирасида хорижий ва маҳаллий олимлар иштирокида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманда бўлиб ўтади.

Бугун ўз ишини бошлаган “Бахши” халқаро фестивали Президентимиз ташаббуси билан илк бора ўтказилмоқда. Фестивал доирасида кўрик-танлов ва турли кўргазмалар, бахшичилик санъатининг жаҳон маданиятидаги ўрнига бағишланган илмий-амалий анжуманлар, бадиий дастурлар ташкил этилмоқда.

“Ўзбекистон бахшилари” номли китоб-албом мазкур халқаро фестивалга муносиб совға бўлади деган умиддамиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019