“Ўзбекистон” меҳмонхонаси нархи қарийб 10 млн. долларга арзонлаштирилди

15:48 26 Сентябр 2019 Иқтисодиёт
288 0

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси нархи учинчи бор туширилди. Бу гал у дастлабки қийматидан қарийб 10 млн. долларга арзонлаштирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Унда қайд этилишича, унинг нархи дастлабки қийматидан қарийб 10 млн. долларга арзонлаштирилган.

Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ меҳмонхона комплексини сотиш бўйича ошкора танлов савдоларига таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, “Otel Oʻzbekiston” МЧЖқўшма корхонасининг 80,13 фоиз акциялар пакети февраль ойида 33 млн. долларга баҳоланиб, сотувга чиқарилган эди. Кейинчалик унинг нархи дастлаб 29,7 млн., кейин 26,4 млн. долларгача туширилган эди. Айни пайтга келиб ушбу пакет қиймати 23,1 млн. долларгача арзонлаштирилди. Бу борадаги ягона мажбурият – маблағлар уч йил ичида тўланиши керак.

Харидор “Ўзбекистон” мажмуаси ҳудудидаги ердан инфратузилма объектлари ва бино билан биргаликда 99 йилга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Харидор икки йил давомида 100 млрд. сўм инвестиция киритиш мажбуриятини олади. Бу маблағлар модернизация ва зарурат туғилса меҳмонхонани реконструкция қилишга йўналтирилади.

Унинг янги эгаси ўн йил давомида асосий фаолият тури(меҳмонхона хизматлари)ни, бинонинг фасад қисмини сақлаб қолиши, меҳмонхонани бошқариш учун энг яхши менежерларни жалб этиши шарт. Танловда иштирок этиш учун бошланғич нархнинг 15 фоизи миқдорида закалат тўлаш лозим.

Бу галги савдолар 14 октябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкент марказида 1974 йилда қад ростлаган.223 хонали ушбу тўрт юлдузли меҳмонхона пойтахтдаги энг машҳурларидан биридир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019