«Ўзбекистон Марказий Осиёни ўзгартирмоқда»

10:46 17 Апрель 2018 Сиёсат
1030 0

Москвада Марказий Осиё ва Россия ҳамкорлигига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида таниқли иқтисодчи, Россия Фанлар академияси ходими Елена Кузьмина ана шундай фикр билдирди.
У Марказий Осиёдаги замонавий сиёсий ва иқтисодий воқелик ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистон минтақада мутлақо янгича ўрин тутаётганини эътироф этди.

Россиялик эксперт ўз нутқида кейинги йилларда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги асосий “ньюсмейкер”га айланганини таъкидлади. Минтақада бугун кузатилаётган деярли барча жараёнда Ўзбекистоннинг ҳиссаси мавжуд. Республикадаги ички ва ташқи ислоҳотлар ҳозирги кунда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мамлакат ички сиёсати ҳамда иқтисодиётидаги ўзгаришлар унинг ташқи сиёсатини самарали тарзда ҳаётга татбиқ қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратаётир.

— Минтақанинг кўплаб мамлакатлари айнан Ўзбекистонга ўз эътиборини қаратаётгани бежиз эмас, — дейди Е. Кузьмина. — Расмий Тошкент Марказий Осиёдаги сиёсатини аниқ белгилаб олганки, унинг устувор йўналишлари яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш ва баҳсли масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишдир.

Ушбу йўналишда мамлакатимиз томонидан амалга оширилган чора-тадбирларга юксак баҳо берган ҳолда, мутахассис Тожикистон ва Қирғизистон билан муносабатларда эришилган ютуқлар тарихий аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди.
Анвар МИРЗАЕВ
(«Халқ сўзи») тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019