Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди

13:56 17 Май 2019 Маданият
2373 0

Бугун, 17 май куни Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилди.

Марҳумнинг жаноза маросими бугун, 17 май куни аср намозидан кейин бўлиб ўтади. Ижодкор Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота қабристонига дафн этилади.

Маълумот учун, Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган.

Миллий ашулачилик йўлларини Комилжон Отаниёзов, шунингдек, А.Отажонов, М.Мирзаев, Г.Раҳимова, О.Иброҳимов ва С.Собировлардан ўрганган. Ўзбек давлат филармонияси, “Лазги” ансамблида хонанда (1968-81 йиллар), “Лазги” ансамблининг бадиий раҳбари бўлган.

Репертуаридан Хоразм мумтоз ашулалари (Феруз I,II, савтлари билан ”Чапандози Сувора”, “Хоразм Дугоҳи” ва б.), куйини ўзи басталаган асарлар (“Зеболаниб келибсиз”, “Она диёрим”, “Хоразм фарзандиман”,”Орол дарди”, “Сенинг кулишларинг”, “Ибияй”, “Бошқача” ва б.), шунингдек, афғон, туркман, озарбайжон, рус, араб қўшиқлари ўрин олган. Ижролари 2 грампластинка, Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган.

“Халқ сўзи Online” таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019