Ўзбекистон кейинги 10 йилликда тренддаги саёҳат манзиллари рейтингида  

14:54 27 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
629 0

Яқин Шарқдаги таниқли ахборот манбаларидан бири бўлган “Ynet” интернет-нашри туризм мавзусида сўровнома натижаларини эълон қилди. Ушбу тадқиқот туризм соҳасидаги келаси 10 йиллик тенденцияларини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Унда дунё тан олган 25 нафар профессионал саёҳатчи-блогер иштирок этди. 
Ўзбекистон ҳақидаги материаллар эса Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфо-турда иштирок этган блогер Янина Злаславский Афекнинг фото ва мақоласи асосида тайёрланди. Бу каби кўплаб соҳалар орқали Исроилдаги реклама-тарғибот ишлари қисқа муддатда ўз натижасини кўрсатди: 2017 йилда ушбу давлатнинг 3800 нафар фуқароси Ўзбекистонга ташриф буюрган бўлса, 2018 йилда мазкур кўрсаткич 57,3 фоиз ошиб, 9 779 кишига етди.  Ушбу миқдор 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 41 фоиз кўпайди ва 13 170 нафар исроиллик сайёҳ юртимизга келди. 
Маълумот учун, “Ynet” - Исроил янгиликлари ва бошқа ижтимоий мавзуларни ёритувчи веб-сайт бўлиб, 2000 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Google Trends статистикасига кўра, ушбу манба 2008 йилдан бери ўз давлатидаги энг машҳур интернет-портал ҳисобланади. “Alexa” интернет-трафик рейтинги бўйича эса, дунёдаги энг яхши 1500 та веб-сайт рўйхатига киради.  
“Илгари Буюк Ипак йўлининг юраги бўлган ва бугунги кунда минтақадаги энг тез ривожланаётган давлатлардан бири бўлган, Марказий Осиё саҳролари ўртасида жойлашган ўлкага ташриф буюриш вақти келди. Қулай сайёҳлик инфратузилмаси туристларга қадимий тарих, либерал ислом,  қадимий яҳудий обидалари,  бетакрор меъморчилик ва Шарқ ва Ғарб таъсири остида яратилган бой маданияти билан қарши олади.  Куз ва баҳор мамлакатга ташриф буюриш учун энг қулай пайт. У ерга қандай бориш мумкин? – Тель-Авивдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатнов мавжуд”, - дейилади мазкур интернет-нашр хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?