Ўзбекистон элчилар орасида аёллар сонини кўпайтиришга манфаатдор эканлиги айтиб ўтилди

16:58 06 Декабрь 2019 Сиёсат
66 0

Бугун Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, парламент вакиллари мамлакатимиз ташқи сиёсатида рўй бераётган туб ўзгаришлар, прагматик тенденциялар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришяпти. Фикрларни бериб боришда давом этамиз.

Илҳомжон Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари:

— Биз халқаро молиявий институтлар ва банклар, шунингдек, хорижий инвесторларнинг ишончини қайта тикланишини ҳис қилмоқдамиз.

... Илгари, халқаро майдонларда бизни болаларни пахта теришга жалб этишда ва мажбурий меҳнати учун танқид қилишган. Бугунги кунда Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа институтларнинг Ўзбекистонга нисбатан позицияси бутунлай ўзгарди.

... Дипломатияда ҳам аёллар кўп бўлиши керак. Ҳар томонлама илмга эга бўлган, аёл кадрлар бўлиши керак. Ўзбекистон элчилар орасида аёллар сонини кўпайтиришга манфаатдор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019