Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

13:55 05 Февраль 2020 Маданият
186 0

"Дунё" АА- Анвар Илёсов

“Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4585-сон, 04.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат ОТМ шаклида Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Шунингдек, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилди.

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари ташкил этилади.

Академия ва мактаб-интернатларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, академия кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлайди, рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлайди.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади.

Академия ва мактаб-интернатларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ўқувчилари ижодий фаоллигини янада ошириш, таътил давомида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 50 ўринли оромгоҳ ташкил қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019