Ўзбекистон Беларусга мева ва полиз маҳсулотларини етказиб беради

17:13 20 Июнь 2019 Иқтисодиёт
181 0

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда Беларусь ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Беларусь томони қишлоқ хўжалигида агросаноат мажмуи соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Ўзбекистон вакиллари эса сут ишлаб чиқарувчи заводларни юқори технологияли ускуналар билан жиҳозлаш, чорвачиликда сутни кўпайтириш учун лабораторияларни ташкил қилиш, ўсимликларни етиштириш, уруғчилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш соҳасида Беларуснинг ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, 2018 йил 12-13 сентябрь кунлари Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди, қишлоқ хўжалиги бўйича Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳи мажлиси доирасида имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистондан Беларусга мева ва полиз маҳсулотлари етказиб берилади.

Шунингдек, “Фан+ишлаб чиқариш“ форматидаги фан, таълим, ишлаб чиқариш йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали, “Техмаш“ МЧЖ, “Блюминг” МЧЖ, “Белуниверсалпродукт” УК ўртасида меморандум имзоланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019