Ўзбек ёзувчисининг асари АҚШда нашр қилинди

10:42 22 Август 2019 Маданият
181 0

Ўзбек ёзувчиси Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи АҚШнинг нуфузли “Mazda Publishers” нашриёти томонидан инглиз тилида китоб ҳолида чоп этилди ҳамда айни пайтда ҳам АҚШда, ҳам халқаро “Amazon” интернет савдо майдончасида ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинди. Китобга таржимон, Мичиган университети фан доктори (PhD) Кристофер Форт, Огайо университети доктори Морган Лю хамда муаллифнинг ўзи сўзбоши ёзган.

Бош офиси АҚШнинг Калифорния шаҳрида жойлашган “Mazda Publishers” нашриёти 1980 йилда ташкил қилинган бўлиб, турли тилдаги китобларни электрон ва босма шаклларда ўқувчиларга тақдим қилиб келади.

Мазкур роман Тангри таолонинг пайғамбарига қўл кўтариб, абадият билан жазоланган бадбахт киши тақдири, қадимги исовийлик афсоналари ҳамда у воқеаларга бўлган суфийлик қарашлари замирида ўзбек кишисининг абадият ҳақидаги тушунчаларини акс эттиради. Шунингдек, муқаддас манзилларини унутиб, ҳануз ер юзида дайдиётган минглаб дарбадарлар ҳаётидан ҳикоя қилади.

Ёзувчи Исажон Султоннинг ушбу романи 2011 йилда “Шарқ юлдузи” журналида босилиб чиққан, кейинчалик “Ўзбекистон” ва Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-ижод уйи томонидан китоб ҳолида чоп этилган ҳамда ўзбек адабий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотган асарлардан ҳисобланади.

Асар таржимони Кристофер Форт - бир қанча тиллар ва халқлар тарихини тадқиқ қилаётган олим ва таржимон. У атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романини ҳам инглиз тилига ўгирган.

Ёзувчи Исажон Султон 1967 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги Авазбой қишлоғида туғилган. “Муножот”, “Ойдинбулоқ”, “Боқий дарбадар”, “Озод”, “Боғи Эрам”, “Генетик” каби китоблари чоп этилган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими. Унинг асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ватан учун яшайлик” танловида, АҚШ ва Туркия адабий нашрлари томонидан ўтказилган халқаро танловларнинг, шунингдек, 2017 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган халқаро “Open Eurasia” танловининг ғолиби деб топилган ҳамда инглиз, рус, турк ва немис тилларига таржима қилинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019