Ўзбек шоирларининг шеърлари жамланган адабий анталогия Amazon.com сайтида сотувга қўйилди

15:11 25 Март 2020 Маданият
136 0

Amazon.com сайтининг барча қитъалардаги бўлимларида “1001 Uzbek poets” (1001 ўзбек шоири) китоби сотувга қўйилди. Шеърий анталогиянинг биринчи қисми АҚШнинг “Amazon Press Inc.” нашриётида чоп этилган ва унда 150 дан ортиқ ўзбек мумтоз ва замонавий шоирлар шеърлари жамланган.

Ушбу тўплам юртимиздаги Оқсарой адабий-агентлиги ташаббуси билан таржима қилиниб, нашр этилди. Айни дам анталогиянинг кейинги қисмлари таёрланмоқда. Тўпламга америкалик адабий танқидчи Мария Ибботсон сўз боши ёзган.

Юлдуз Ўрмонова,
“Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019