Ўзбек-қирғиз чегарасида юзага келган зиддият тўғрисида расмий маълумот берилди

17:39 31 Май 2020 Жамият
4631 0

Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган воқеа тўғрисида ДХХ Чегара қўшинлари расмий каналида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиққан.

Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган.

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?