Ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очилди: ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида барча вакилларимиз медаль олишди, шундан 10 таси олтин

10:41 09 Август 2019 Спорт
148 0

Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 августда мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди. 

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчилар медаллар билан юртимизга қайтадиган бўлишди:

Олтин:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов 

-52 кг: Далержон Бозоров 

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев 

-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов 

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза:

-70 кг: Айназар Кенесбаев 

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Қайд этиш лозимки, Бекзод Хидиров қўл остидаги терма жамоамиз ўзбек боксида янги саҳифа очишди. Мусобақада иштирок этган 14 нафар боксчимизнинг барчаси юртимизга медаль билан қайтадиган бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019