Ортиқхўжаев мактаб битирувчиси​га “Spark” совға қилди

21:04 20 Июнь 2020 Жамият
1507 0

Аввалроқ, жорий йилнинг январь ойида Олмазор туманида истиқомат қилувчи Муштарий Раззоқова Ўзбекистон Миллий Университетининг таэквондо факультетига талабалик сафига имтихонларсиз қабул қилинган эди.

278-мактабнинг 11-синф битирувчиси Раззоқова Муштарий Али қизи ўзининг ўқишда эришган ютуқлари ва аъло билмлари учун олтин медаль соҳиби бўлди.

Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев томонидан Муштарийга “Spark” русумли автомобиль совға қилинди.

2019 ва 2020 ўқув йилларида республикамиз мактабларини тамомлаган ўқувчилар орасида энг юксак чўққиларга эришиб “Spark” эгаси бўлган ягона ўқувчимиз туманимиз фахри бўлмиш Муштарийни Олмазор тумани ҳокимлиги номидан самимий қутлаймиз. Келгусидаги ўқиш ва ишларида омад тилиб қоламиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?