Orient Silk Road Exspress поезди люкс классида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қандай кечди? (фоторепортаж)

17:54 20 Сентябр 2019 Маданият
233 0

Фото: Динара Чиркова, «Халқ сўзи»

Май ойидан сентябрь ойига қадар Германиянинг Lernidee Erlebnisreisen Gmbh компанияси бутун дунёдан диёримизга сайёҳларни олиб келяпти.

Гап шундаки унинг директори Ханс Энгбердингнинг ўзи ҳам тўрт йил аввал мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилган ва унга мафтун бўлганини кўп бор таъкидлайди. Шу боисдан ҳам у республика шаҳарлари бўйлаб албатта турлар ташкил этишга қатъий қарор қилди.

Ўн кун давомида сайёҳлар юртимиз билан билан танишишмоқда, қолган олти кун эса Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига боришяпти.

... Туристлар билан тўлган поезд ҳунармандлар шаҳри Қўқонда тўхтади. Улар Қўқон хонлигининг сўнгги хони Худоёр хон қароргоҳи бўлган 1871 йилда қурилган Ўрда саройи мажмуасига ташриф буюришди. Қолаверса, саломатлик ва гўзаллик учун доривор маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Mehrigio корхонасига боришди. Улар лаванданинг бинафшаранг майдонларини томоша қилишди, териб олишга тайёр киви, папайя ва банан ҳосилларини кўришди. Кейин Янги Зеландия, Аргентина, Италия, АҚШ, Германия, Швеция, Бельгия, Буюк Британиядан келган меҳмонлар хусусий корхоналардан бирида бетакрор қўқонча ҳолвадан тотиб кўрдилар.

Онлайн нашримиз фотомухбири Динара Чиркова эса ушбу бетакрор манзараларни суратга олди ва сизларга илинди.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019