Онг қудрати болалар хизматида

16:23 12 Август 2019 Маданият
297 0

Жон Кехонинг “Онг қудрати болалар хизматида” китоби фарзандларимизга тарбия бериш борасида ажойиб кўрсатмалар, қимматли тавсиялар беради. Болаларни қандай қилиб позитив фикрлашга ўргатиш, уларни бошқариш жараёнида яхши ният қилишнинг қанчалик кучли эканлигини уқтириш ҳақида ҳаётий мисоллар келтиради.

Гоҳо тарбия жараёнида ўзимиз сезмаган ҳолда фақат насиҳат қилишга ўтиб кетамиз ва табиийки бу фарзандимизга ёқмайди. Жон Кехо болаларни рағбатлантиришни энг асосий ўринга қўяди ва амалиётда ҳам бу усул ижобий натижалар беради.

Сен гулларга сув қуйишни унутмабсан, барака топ. Бугун дўконда навбатда турганимизда сабр қилиб турдинг, сенга катта раҳмат, Уканг касаллигини билиб унга меҳрибончиликлар қилаяпсан, баракалла. Бу аби гаплар болани нафақат рағбатлантиради, балки уни янада яхшироқ ишлар қилишига туртки бўлади. Айни китобни ўқиркансиз, ундаги кўрсатмаларга амал қилиш қилиш орқали сиз:

Фарзандингизни руҳлантирасиз:

Унда ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қилиш малакасини шакллантирасиз;

Боланинг ўзига бўлган ишончини оширасиз;

Болада янги ғоялар қидирб топиш кўникмасини пайдо қиласиз;

Фарзандингизда масъулият ҳиссини пайдо қиласиз.

Фарзандингиз сизнинг сиймоингизда бошқаларни ҳурмат қилиш ва қадрлашни кўрсин, у ҳам эртага худди шундай йўл тутади. У ўзи учун сизнинг ишингиз кўп бўлишига қарамай вақт ажратиб, тинглаётганингизни сезсин, ўзининг қадрли эканлигини ҳис қилади.Ўзининг керакли эканлигини билган ҳар бир бола бошқаларга нисбатан ҳам ҳамдард, оқкўнгил бўла олади.

“Онг қудрати болалар хизматида” китобини ўқиш жараёнида қийин саволларга осон жавоблар оласиз. Дунёда сўзнинг қудратидан кучлироқ восита йўқлигига ҳам китобни ўқигач гувоҳ бўласиз. Керак вақтида керак сўзни айта олиш, бола онгига ижобий фикрлар тўлқинини юбориш учун эса ота-онанинг ўзи ўз сўзига эътиборли бўлиши кераклигини ҳам ушбу рисола яна бир бор эслатади.

“Қизим Ли дўстлари камлигидан ташвишланарди. Шунинг учун ҳам мен унинг хонасига Лининг дўстлари кўп деб ёзилган катта картоқ қоғозча илиб қўйдим. Орадан бир неча кун ўтди, ва Ли ўзининг дугоналари кўпайганини айтди. Иккимиз ҳам яхши ниятнинг, яхши сўзнинг кучидар ҳайратланардик”. Китобдан олинган ушбу парча ҳаётий. Ўйлаймизки, ушбу китобдаги қўпгина масалаҳатлар айнан сизнинг фарзандингизга, сиз тарбиялаётган тарбияланувчиларга асқатади. Қуйида китобдан келтирилган айрим парчалар билан танишинг.

Мен ҳар доим ҳаракат қиламан.

Ҳар бир муаммонинг ечими бор.

Мен билан ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади.

Одамлар мени кўрганида хурсанд бўлиб кетади.

Менинг дўстларим кўп, мен ҳаммага кераклиман.

Фарзандингиз ушбу сўзларни қайтараркан улар воқеликка айланади. “Онг қудрати болалар хизматида” китоби оилангиз ва фарзандларингиз камолоти учун муносиб танлов бўла олади. Психологнинг кўп йиллик тажрибаларидан фойдаланинг.

Зуҳра РЎЗИЕВА, китобхон.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019