Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди​

15:31 25 Октябр 2019 Lifestyle
339 0

Иллюстратив фото

Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–574-сон, 23.10.2019 й.).

Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.

Қонунга кўра, болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак.

Шу билан бирга, Қонунга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ҳамда олиб кириладиган, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлаштирилиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Манба: Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" расмий канали.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019