Оловуддиннинг Ўзбекистондаги саргузаштлари ҳақида қисқа метражли фильм намойиш этилди(видео) 

11:24 15 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
672 0

Паркур ҳаракатлари ишлатилган фильм тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Фильм Ўзбекистоннинг Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари жойлашган масканларда суратга олинган. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" хабар берди. Оловуддин ролини экстремал актёр Кален Чан ижро этган. Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан YouTube ижтимоий видеохостингидаги devinsupertramp каналининг америкалик режиссёри Девин Грэм томонидан ишланган. “Ўзбекистонда бир умр суратга олиш имконимиз бор эди. Тасвирга олиш ишларини Бухоро ва Хива шаҳарларида амалга оширдик. Ҳаммаси худди фильмдагидек кўринарди, лекин бари реал эди. Одамларнинг муносабати жудаям дўстона, таомлар эса ниҳоятда мазали, бинолар ва тарих эса феноменал эди”, - деб изоҳ қолдирилган каналда. Саргузаштлар ва спортнинг экстремал турлари ҳақида видеороликлар яратувчи каналнинг 5,5 миллиондан зиёд обуначиси бўлиб, ундаги видеолар 1,3 миллиард мартадан ортиқ кўрилган.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?