Олмалиқда миллий кинофильмлар фестивали ўтказилади

09:41 23 Август 2019 Маданият
399 0

23-24 август кунлари соат 17:30 да Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” санъат саройида миллий кинофильмлар фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Фестиваль соат 17:30 да бошланади. Бу ҳақда Тошкент вилоят матбуот хизмати хабар берди.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилаётган бадиий фильмлар билан республика аҳолисини янада яқинроқ таништириш, кейинги йилларда ишлаб чиқарилган фильмлар тарғиботини амалга ошириш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миллий кинофильмлар фестивали ўтказилади.

Фестивалда миллий кинофильмлар намойиш этилади ва кўплаб таниқли кино юлдузлари  иштирок этишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?