Олмахондан тайёрланган таом инсон ҳаётига зомин бўлди

14:19 23 Октябр 2018 Lifestyle
1479 0

АҚШнинг Нью-Йорк штати Рочестер шаҳрилик 61 ёшли фуқаро олмахон миясидан тайёрланган таомни истеъмол қилганидан сўнг кам учрайдиган касалликни ўзига юқтириб олиб, ҳаётдан кўз юмди.

livescience.com манбаси хабарида келтирилишича, ушбу овқатни тановул қилган эркак кишининг дастлаб хотираси хиралашган, кейин эса гапириш ва ҳаракатланиш лаёқатини йўқотган. Шифохонага олиб келингандан бир неча кун ўтиб вафот этган.

МРТ текширувлари шуни кўрсатдики, беморда (Крейтцфельдт-Якоб(CJD)) прион оқсиллари фаолияти бузилиши туфайли миянинг ишдан чиқиши касаллигига ўхшаш аломатлар аниқланган.

Тарихда дунёда CJD билан боғлиқ юздан ортиқ ҳолат кузатилган. Уларнинг кўпчилиги Буюк Британияда 80-90-йилларда мол гўшти истеъмол қилиниши оқибатида келиб чиққан.

Рочестерлик қурбоннинг бу борадаги тарихи ҳам ғалати. Қариндошларининг айтишича, у ов қилишни яхши кўрган ва саломатлиги ёмонлашишидан олдин олмахон миясидан тайёрланган таомни истеъмол қилган.

Маълум қилинишича, CJD тез ривожланувчи ва боз устига аниқлаш қийин бўлган касалликдир. Унга аниқ ташхисни бемор ўлимидан кейингина қўйиш мумкин. У давоси йўқ дард ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019