Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган боксчига "Нексия-3" совға қилинди

12:06 14 Март 2020 Спорт
290 0

Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Миразизбек Мирзахалилов Фарғона вилоятида катта тантана билан кутиб олинди. Бу ҳақида Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

– Японияда ўтадиган Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишдек бахтга муяссар бўлганимдан хурсандман, – дейди Миразизбек. – Устозим Баҳодир Эркаев ва бошқа мураббийларим сабаб, бир спортчи орзу қиладиган барча мусобақаларда ғолиб бўлдим. Фақатгина Олимпия ўйинларининг олтин медали қолди. Бу эса менинг энг катта орзуим. Насиб этса, Президентимиз, халқимиз ва мураббийларим ишончини оқлаб, Олимпия ўйинларида ҳам ғалаба қозонаман. Бу учун биз спортчиларда барча имконият бор.

Фарғона давлат университетининг ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда унга эҳтиром кўрсатилди. Вилоят ҳокимлиги вакиллари ва расмийлар Миразизбекни ғалаба билан қутлаб, унга “Нексия-3” автомашинасининг калитини топширишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019