Олимлар: Ҳавонинг исиши ҳам коронавирусга таъсир қилмаслиги мумкин

09:00 26 Март 2020 Дунё
213 0

Фото: www.google.com

Об-ҳаво шароитлари коронавируснинг тарқалишига таъсир қилмайди, деб ёзади Италиянинг Il Giornale нашри.

Вирусолог Роберто Буриони ҳавонинг исиб кетиши натижасида пандемия пасаяди, деган тахминларга қўшилмади. Мутахассиснинг фикрига кўра, вирусга қарши курашда давлатлар томонидан қабул қилинган чеклов чоралари самарали, холос.

Унинг таъкидлашича, илиқ кунлар келиши билан барча респиратор касалликлар ҳақиқатдан ҳам, камроқ юқади, ҳаводаги сўлак томчилари эса тезроқ буғланиб кетади. Аммо бу нарсаларнинг ҳозирги вазиятга таъсири даргумон.

Шунингдек, Бикокка Милан университети, Рим университети III ва Кьети-Пескара университети олимлари ҳам шундай хулосага келишган. Улар Ухань, Ломбардия, Венетода COVID-19 билан хасталанган одамлар миқдорини таққослаб кўришган ва уларнинг сонини бу ҳудудлардаги об-ҳаво шароитига боғлиқлигини аниқлашмаган.

Италиялик олимлар инфекцияга қарши курашда илиқ об-ҳаво шароитининг фойда бериши ҳақидаги тахминни атипик пневмония билан таққослаш натижасида юзага келган, деб ҳисоблашмоқда. 2002 йил охирида бошланган бу вируснинг эпидемияси 2003 йил ўрталарига келиб сўниб қолган эди. Мутахассислар фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш ўринли эмас.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, хасталанганлар сони 350 мингдан ошди. Шулардан 16 мингдан ортиғи вафот этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019