“Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими” яратилади

14:11 27 Декабрь 2019 Ҳужжатлар
983 0

“Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (1028-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шакли тасдиқланди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 октябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари, уларнинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотни ўз ичига оладиган “Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими” яратилади.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябрдан:

- нодавлат таълим ташкилоти лицензия олганидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири - “Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими”га киритиш учун тегишли маълумотларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этиш ҳисобланади;

- мазкур тизимда нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг лицензия олингандан бошлаб 30 кун давомида йўқлиги – лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади;

- кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат бланкалари берганлик учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади.

Қарор билан:

- Нодавлат умумтаълим ташкилотининг намунавий устави;

- Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?