Нефть қувури портлаб кетди. Қурбонлар кўп

15:08 16 Октябр 2018 Дунё
2121 0
Фото: Спутник

Нигериянинг жануби-шарқидаги Абия штатида нефть қувурининг портлаб кетиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 60 нафарга етди.

Бу ҳақда Reuters хабар берди. Фожиа нефт қувурига етарли даражада техник хизмат кўрсатилмагани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги айтиляпти.

Ушбу мамлакат фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги мувофиқлаштирувчиси Эванс Угонинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли портлаш ҳақида расмийларни огоҳлантириш ўрнига қувурдан оқиб чиқаётган нефтни йиғиб олишга уринган. Оқибатда улар келиб чиққан олов исканжасида қолиб кетган.

“Фожиа қурбонлари нефть қувурида ҳосил бўлган тешикдан оқиб чиқаётган нефтни уларни ёнғин ўраб олмагунча йиғишган”, - дейди Уго.

Айни пайтда нефть қувури атрофида назорат кучайтирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019