Нефть компанияси “қора олтин”дан воз кечиб, ўзини киберспорт бизнесига “урди”

18:29 15 Август 2019 Дунё
496 0

Иллюстратив фото

Американинг Black Ridge Oil & Gas нефть компанияси нефть-газ соҳасидан бутунлай воз кечиб, йирик Allied Esports киберспорт лойиҳасини сотиб олди. Бу ҳақда Inc. хабар берди. 

2010-2016 йилларда кўплаб компанияларга зарар етказган нефть инқирози ушбу брендни ҳам четлаб ўтмади.

Бунинг сабабларидан бири АҚШда сланец нефтини қазиб олиш ҳажмининг кўпайиши ва уни ишлаб чиқариш самарадорлиги билан боғлиқ. Оқибатда Black Ridge Oil & Gas ҳам охирги уч йилда қатор тармоқ муаммоларига дуч келди.

Бироқ унинг раҳбарияти вақтни бекорга ўтказмади. Мулкдорлари  Allied Esports мультимедиавий киберспорт лойиҳасини тўлиқ қўлга киритди ва нефть-газ соҳасида ишлашдан воз кечди. Лойиҳа номини эса Allied Esports Entertainment дея ўзгартирди.

Black Ridge ижрочи директори Кен Де Кубеллиснинг фикрича, киберспорт сектори бугун бизнеснинг энг истиқболли йўналишларидан биридир. Унинг мутасаддилари табиий ресурсларни қазиб чиқаришдан кўра ўйинлар индустриясини истиқболли деб билмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?