“NEC” компанияси раҳбари билан мулоқот

14:44 09 Октябр 2019 Жамият
445 0

Япония пойтахтида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари “NEC” корпорацияси раҳбари Нориҳико Ишигуро билан учрашди.

“NEC” корпорацияси юртимизда телекоммуникация тармоғи ҳамда телерадиоэшиттириш тизимини рақамлаштириш борасида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Мулоқот давомида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC), ушбу мамлакатнинг тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан ҳаётга татбиқ эилаётган “Маълумотлар узатишнинг магистрал ва мултисервис тармоғини кенгайтириш” (DWDM) инвестиция лойиҳаларининг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, “Toyota Tsusho Corporation” компанияси раҳбари Тсуёши Ямада билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунида Ўзбекистонда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини яратиш бўйича тажриба алмашиш, ахборот-телекоммуникация технологияларини жадал ривожлантириш, “ақлли”, “тоза” ва “хавфсиз” шаҳар, ҳудудлар тизимларини жорий этиш бўйича Қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?