Навоийлик ёш олимнинг илмий тадқиқоти дунёнинг етакчи илмий марказларида қизиқиш билан ўрганилмоқда

14:13 20 Июнь 2019 Жамият
268 0

Навоийлик ёш олимнинг илмий тадқиқоти дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Жаҳон кончилик амалиётида фойдали қазилмаларни ер остида танлаб эритмага ўтказиш унинг анъанавий усуллардан кўра бир қатор афзалликларга эга эканлиги амалда исботланган. Мазкур усул кончилик корхоналарининг қурилишида харажатларни камайтириш, қурилиш муддатини қисқартириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш имконларини тақдим этади.

Уранга бўлган эҳтиёжнинг жадал суръатда ошиб бориши соҳа олимлари олдига ноанъанавий технологияларни яратиш бўйича янги-янги вазифаларни қўймоқда. Шунинг учун суст ўтказувчи ва сувга кам тўйинган уран маъданларини янги технологиялар бўйича қазиб олиш бугунги куннинг долзарб илмий-техник муаммоларидан бири ҳисобланади.

Бу борада Навоий давлат Кончилик институтининг ёш олими Шуҳрат Алиқулов профессор Қувондиқ Санақулов илмий маслаҳатчилигидаги “Суст ўтказувчи уран рудаларини ер остида танлаб эритиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жадаллаштириш” мавзусида техника фанлари доктори илмий даражасидаги (DSc) диссертацияси муҳим янгилик бўлди.

- Уран маъданларини қазиб олиш жараёнлари йилдан йилга мураккаблашиб бормоқда, - дейди Қозоғистон миллий техника университети фахрий профессори, техника фанлари доктори Бауржан Дуйсебаев. – Маълумки, маъданларни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усулида қазиб олиш муаммо туғдиради. Ёш олимнинг бу борадаги изланишлари сульфат кислотанинг солиштирма сарфини камайтириб, минерал хомашё базасининг ортишини таъминлайди.

Тадқиқотнинг объекти сифатида Навоий кон-металлургия комбинатининг уран конлари танланди. Илмий тадқиқот дунёнинг етакчи илмий марказларида ва олий таълим муассасалари катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Навоий кон-металлургия комбинатининг марказий илмий-тадқиқот лабораторияси ва Навоий давлат Кончилик институтида олиб борилган назарий-тадқиқот саноат тажрибалари муваффақиятли амалга оширилди.

Олим томонидан сувга кам тўйинган ва суст ўтказувчи уран конларини қазиб олиш илмий асослари яратилди, математик моделлаштириш асосида кенгайтирилган блок-схема ишлаб чиқилди ва уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш жараёнида фильтрланиш ва қазиб олиш даражасини бошқаришнинг компьютер модели яратилди.

Мазкур технология комбинатининг 5-кон бошқармасида уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш жараёнида амалиётга қўлланилди. Натижада унинг самаралари ўлароқ ишлаб чиқариш коэффициенти анча ошди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019