Навоийда ҳокимлик биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл воқеасига МИБ муносабат билдирди

13:35 28 Май 2020 Жамият
403 0

Ижтимоий тармоқларда Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.А.нинг вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани ҳақидаги видео тарқалган. Ушбу видеога Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси расмий муносабат билдирилди.

Унга кўра, мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилган

“Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 03.10.2019 йилдаги 2-2101-1904/15483-сонли ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Кармана туман ҳокимлиги фойдасига қарздор Д.А.га тегишли Кармана тумани, “Каловат” маҳалласи ҳудудида туман ҳокимлигининг захира ер майдонларида ноқонуний қурилган 9х40 метр ўлчамдаги уй-жойини буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувига 25.10.2019 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси Д.А.га имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 14.02.2020 йилда, ижро ҳужжати бўйича 17.02.2020 йил соат 10:00га мажбурий ижро тайинланганлиги ҳақида хабарнома туман ИИБ ва ИИБ ЁХБ органлари, кадастр, тиббиёт бирлашмаси ҳамда маҳалла раисига топширилган.

Шу куни қарздорнинг “Каловот” МФЙдаги манзилига мутасадди органлар билан борилган, аммо фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 17.02.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги ажримига асосан ижро ҳужжати ҳаракатдан тўхтатилган.

Шу суднинг 24.03.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисида”ги ажрими бўлим иш юритувига 31.03.2020 йилда келиб тушган ва қарздор 01.04.2020 йилда қайта огоҳлантирилган.

Бироқ, Д.А.ва ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда бажаришдан бош тортиб келган.

Шу боис, 25.05.2020 йил соат 10:00да яна мажбурий ижро тайинланиб, қарздорга бу ҳақида тушунтириш берилган.

Шундай кейин ҳам қарздор суд қарорини ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли, соат 1400да унинг мазкур уй-жойи мутасадди органлар (ИИБ, ИИБ ЁХБ, Миллий гвардия, тиббиёт бирлашмаси, хокимият вакили) иштирокида мажбурий тартибда буздирилган.

Мазкур ҳолат бўйича давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларида қонун бузилишига йўл қўйилмаган”, дейилади муносабатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?