Навоий вилояти яна бир йирик халқаро форумга мезбонлик қилади

15:18 07 Май 2019 Иқтисодиёт
607 0

Жорий йилнинг 16-17 май кунлари вилоятда Америка Қўшма Штатлари ҳамда Канада давлатларининг хорижий ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакилларини таклиф этган ҳолда “Навоий ҳудудини ўзингиз учун кашф қилинг – бизнесингиз учун янги горизонтлар жойи (Discover Navoi Region – place for achieving new horizons for your business)” номли Ўзбек-Америка-Канада бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 12-13 март кунларидаги ташрифи чоғида воҳанинг салоҳият ва имкониятлари, ишга солинмаган ресурслар, инвестиция ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароит яратиш масалаларига атрофлича тўхталиб, улардан янада самарали фойдаланиш мақсадида Навоий вилоятига эркин иқтисодий ҳудуд мақомини бериш ташаббусини илгари сурган эди. Шунингдек, мазкур вазифа ижросини таъминлаш учун Халқаро ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш вазифаларини белгилаган эди.

Шу асосда олиб борилган музокаралар натижасида вилоятда Америка Қўшма Штатларининг “US Inc.”Компанияси билан ҳамкорликда тиббий клиника ва диагностика марказининг ташкил этилмоқда.

Мазкур тиббий муассаса бўйича корхона таъсисчилари томонидан 16-17 май кунлари корхонага ажратилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун тамал тоши қўйиш маросими ҳамда“Calatrava grace corporation” томонидан арзон уй-жойлар қурилиши учун моноблоклар ишлаб чиқариш заводи қурилиши лойиҳаси бўйича инвестицион келишув имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек,ўша кунлариАҚШнинг Клинтон шаҳри Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳарлари ўртасида биродар шаҳарлар эканлиги тўғрисида келишуви имзоланиши режалаштирилган.

Темур ЭШБОЕВ,(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019