Наоми Осака энг кўп маош оладиган аёл спортчига айланди

20:47 24 Май 2020 Дунё
275 0

Фото: championat.com

Forbes маълумотларига кўра, 22 ёшли япониялик теннисчи Наоми Осака сўнгги бир йил ичида 37,4 миллион доллар ишлаб топиб, энг кўп маош оладиган аёл спортчига айланди.

22 ёшли теннисчи ўзининг ғаройиб ютуқлари ва мукофот пуллари билан сўнгги 12 ой ичида Серена Уильямсдан 1,4 миллион доллар кўпроқ пул ишлаган.

Уильямс сўнгги тўрт йил ичида энг кўп маош олувчи аёл спортчи бўлиб қолаётганди, у йилига 18 миллиондан 29 миллион долларгача пул ишлаган.

Шунингдек, Осака Мария Шарапованинг рекордини ҳам янгилади. Шарапова 2015 йилда 29,7 миллион доллар пул ишлаб топиб, бир йил давомида энг кўп ҳақ олган аёл спортчи дея эътироф этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?