Нанай халқаро сайёҳлик масканига айланади

16:58 12 Июль 2019 Иқтисодиёт
1756 0

Фото: Тохиржон Турсунов

Нанай — Наманган вилоятининг шимолий қисмида жойлашган баҳаво қишлоқ. Тоғлар этагидаги бу маскан ўзининг ажойиб табиати, бетакрор манзаралари билан сайёҳларни ўзига тортиб келган. Шундан келиб чиқиб, бу ерда замонавий туристик мажмуа барпо этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди. Наманган вилояти ҳокимлигида мазкур сайёҳлик зонаси лойиҳасини тайёрлашга жалб этилган Туркиянинг “Idealist” меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан тақдимот ўтказилди.

Ижроси узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳадан сайёҳлик инфратузилмасининг кўплаб объектлари ўрин олган. Улардан бири Нанай кичик туризм маркази 27,9 гектар майдонда барпо этилади.Марказ таркибига 251 ўринли тўрт юлдузли ва 549 ўринли беш юлдузли меҳмонхона, 4000 ўринли қишки ва ёзги томошалар зали, кўргазмалар маркази, ҳунармандлик устахоналари, шунингдек, қатор кўнгилочар иншоотлар киритилган. Нанай туризм маркази эса 14,5 гектар ҳудудда жойлашиб, унда иккита беш юлдузли меҳмонхона, 549 кишига мўлжалланган устки нафас йўллари ва диабет касалликларини даволаш сиҳатгоҳи,78 та вилла-меҳмонхоналар, замонавий савдо маркази, ресторан ва кафелар, тоғ дор йўли сингари иншоотларни барпо этиш кўзда тутилган.

Тақдимот чоғида ҳудуд табиий шароитларидан фойдаланган ҳолда экологик туризмни юқори даражада ривожлантиришга йўналтирилган сайёҳлик мажмуаси лойиҳасига бир қатор қўшимчалар киритиш таклифи билдирилди. Кейинги босқичда лойиҳадан ўрин олган бино ва иншоотлар қурилиши инвесторларга тақдим этилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019