Наманганда Эрон қизил моши етиштириш кластери учун 5 минг гектар ер ажратилади

15:40 26 Май 2020 Иқтисодиёт
492 0

Наманганга келган Жанубий Кореянинг “Yeongin” компанияси вакиллари вилоят ҳокимлигига ғалладан бўшаган дала майдонларига иккинчи экин сифатида Эрон моши экиш таклифи билан чиқди. Тақдим этилган лойиҳада мазкур йўналишда кластер ташкил этиш вазифаси кўзда тутилган.

1 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ҳисобига амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа доирасида 5 минг гектар майдонда йилига 15 минг тонна қизил мош етиштирилади. Уни қайта ишланиб, халқаро бозорда харидори чаққон бўлган маҳсулот тўлалигича Жанубий Корея, Хитой ва Япония давлатларига экспорт қилинади.
 

Вилоят ҳокими Х. Бозоров иккинчи экин сифатида бўш ер майдонлари сўраган хорижий инвесторга Уйчи, Чортоқ, Наманган ва Учқўрғон туманларидан ер ажратиб берилишини билдирди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
 “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?