Наманган вилояти ҳокимининг ҳиндистонлик маслаҳатчиси бизнесни тўғри ривожлантириш бўйича ўз фикрларини билдирди

16:55 24 Декабрь 2019 Жамият
297 0

“Халқ сўзи ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманган шаҳридаги “Oydin Plaza” меҳмонхонасида вилоятда фаолият олиб бораётган меҳмонхона ва сайёҳлик агентликлари раҳбарлари ҳамда соҳага кириб келишни режалаштираётган тадбиркорлар учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган ҳиндистонлик Митеш Варма иштирок этди.

Тадбирда Митеш Варма меҳмонхона ва турфирма брендини яратиш, соҳани халқаро стандартларга мос ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, меҳмонхоналарда шарт-шароит яратиш орқали улар фаолиятини дунё талаблари даражасига кўтариш юзасидан ўз фикрларини баён қилди.

Семинар доирасида вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Хуршид Абдумаликов ва иштирокчилар ўртасида ўтказилган мулоқот ҳам ташкил этилди. Унда меҳмонхоналарда сайёҳлар учун қўшимча хизматларни жорий этиш, янги ташкил этилиши режалаштирилаётган меҳмонхоналар лойиҳаларини жадаллаштириш, соҳа ривожи учун тақдим этилаётган имтиёзлардан кенг фойдаланиш ҳақида сўз борди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019