Мустақиллик байрами муносабати билан “Афросиёб” замонавий поездларида қўшимча рейслар амалга оширилади

10:42 20 Август 2019 Жамият
496 0

 «Ўзтемирйўлйўловчи»АЖ маъмурияти, мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, айни кунда ҳафтанинг жума, шанба ҳамда якшанба кунлари «Тошкент-Самарқанд- Тошкент» йўналишида йўловчиларни ўз манзилига еказиб қўяётган №764/763-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилади.

Унга кўра, 2019 йил 26, 27, 28, 29 август ҳамда 2, 3 сентябрь кунлари №764/763-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг қўшимча рейслари амалга оширилади. Ушбу саналарда мазкур поездлар соат 08:30 да Тошкент марказий вокзалидан, соат 17:00 да эса Самарқанд вокзалидан ҳаракатланади.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?