Мурод Хонтўраев икки йиллик танаффусдан сўнг жанг ўтказиб, ғалаба қозонди

14:23 23 Сентябр 2019 Спорт
400 0

Хабар берганимиздек, машҳур ММА юлдузимиз Мурод Хонтўраев икки йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтди.

Кеча оқшом "Осиё айиғи" пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўзининг профессионал жангини ўтказди. Хонтўраев россиялик 33 ёшли ММА жангчиси Евгений Мякинкинга қарши рингга чиқди ва рақибини муддатидан аввал бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, Евгений Мякинкин шу кунгача 14 та жангда ғалаба қозонган эди. Кечагиси билан қўшиб ҳисоблаганда мағлубиятлари сони 9 тага етди. Рақибларини 4 та жангда муддатидан аввал таслим этган. Қуйида жанг нокаутини томоша қилишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019