Мудҳиш ЙТҲ! 26 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

05:41 18 Май 2020 Жамият
2969 0

Балиқчидаги тўқнашувда ҳайдовчиларнинг бири вафот этиб, иккинчиси тан жароҳати олди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 май куни соат 18:20 ларда Андижон вилояти Балиқчи тумани Қияли МФЙ ҳудудида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Р. (эркак) “Ласетти” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолатда бошқараётиб, олдиндаги автомобилни қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Б.М. (эркак) бошқарувидаги “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида “ВАЗ-2102” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 26 ёшли Б.М. шифохонада вафот этган. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 59 ёшли Э.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?