Мирзаободнинг «Навбаҳор» маҳлласида Олтиариқ узумлари етиштирилади

11:21 29 Май 2020 Иқтисодиёт
142 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Мирзаобод туманининг «Сардоба» сув тошқинидан талофат кўрган маҳаллаларида Фарғона, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятларидан келган 241 та пудратчи ташкилот ҳамда 5104 нафар қурувчи қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Жумладан, Фарғона вилоятилик 1025 нафар ҳашарчи «Навбаҳор» маҳалласининг 8 та кўчасидаги 132 та хонадонни таъмирламоқда.Аниқроғи,полидан томигача ва ҳатто тандирхонасигача алмаштириб, уйларга бутунлай янгича тус беришмоқда.Эътиборлиси, фарғоналиклар ўзлари таъмирлаётган ҳар бир ҳовлига Олтиариқнинг машҳур узумларидан экиб, миллий ток ишкомларини ҳам ўрнатиб беришни режа қилишган. Яна уста соҳибкорлар келиб, «навбаҳор»ликларга узум етиштириш тажрибаларини ўргатиши ҳам ана шу хайрли иш доирасидан ўрин олган.

Наманганликлар юртдошларимиз эса 132 та уйни чиройли таъмирлаш билан биргаликда ҳар бир хонадон учун бир сотихлик иссиқхона қуриб беришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?