Минск шаҳрида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди

16:21 30 Июль 2019 Маданият
198 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикасига расмий ташрифи арафасида Минск шаҳри марказидаги сўлим хиёбонда улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий бюсти очилди.

Шу кунгача бу ерда биронта шарқ мутафаккирига бу қадар юксак эҳтиром кўрсатилмаган. Ушбу бюст Беларусь Республикасида шарқ адабиётининг буюк даҳосига қуйилган илк ёдгорликдир.

Навоий бобомиз бюсти очилишига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда улуғ ўзбек шоирининг ушбу ҳикматли сатрлари беларусь тилида янгради. Тантанали маросимда икки мамлакат парламенти аъзолари, адабиёт, маданият намояндалари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Навоий фалсафаси халқларимиз маданияти, тафаккурида беқиёс ўрин тутиши, Президентимиз ташрифи доирасида ўтаётган мазкур маросим ўзбек ва беларусь халқлари ўртасидаги узоқ асрлик дўстлик ва биродарлик ришталари бугунги кунда янги босқичга кўтарилаётганини ифода этишини қайд этди.

Алишер Навоий бюсти беларуслик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревич томонидан ишланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019