Меркель: Германия иқтисодиёти иккинчи локдаунга бардош бера олмайди

11:26 15 Октябр 2020 Дунё
208 0

Германия иқтисодий нуқтаи назардан янги локдаунга бардош бера олмаслиги мумкин. Ушбу мамлакат жорий йил баҳорида коронавируснинг биринчи тўлқини пайтида ана шундай инқирозни бошдан ўтказган эди.

Бу ҳақда канцлер Ангела Меркель федерал ерлар бош вазирлари билан учрашувдан сўнг айтиб ўтди, деб хабар берди ТАСС. 

Унинг сўзларига кўра, пандемия билан боғлиқ вазиятни зудлик билан назоратга олиш зарур. 

"Биз фақат шу йилнинг ўзида 250 миллиард евродан ортиқ янги қарзни назарда тутадиган бюджетни қабул қилдик. Шунинг учун биз, шу жумладан иқтисодий жиҳатдан ҳам баҳордаги каби оқибатларга олиб келувчи иккинчи тўлқинга дуч келмаслигимиз керак", деган Ангела Меркель. Канцлер мамлакат пандемияга қарши курашнинг муҳим босқичида эканлигини ва келгуси ҳафталарда одамларнинг хатти-ҳаракатлари жуда муҳим бўлишини таъкидлади. Меркель янги касалланишлар сонининг экспонент равишда кўпайишидан хавотирда эканлигини айтиб ўтди. 

Учрашув давомида канцлер ва минтақалар раҳбарлари хатар зоналарида фуқароларнинг жойлашувига ягона тақиқ киритш масаласида якдил фикрга кела олишмади. Унда бир ҳафта мобайнида вирусни юқтирганлар сони 50 минг кишидан 100 минг кишига кўпаядиган ҳудудларни хавф зонаси деб эълон қилиш назарда тутилган эди.

Меркель таъкидлаганидек, буни амалга ошириш осон эмас. Ушбу мавзу шу ҳафта бир неча ерларда бошланган кузги таътиллардан сўнг муҳокама қилинади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?