Машҳур компания маҳсулотлари саратон келтириб чиқарганми?

11:01 19 Март 2019 Дунё
593 0

Калифорния олий суди яқинда дунёга машҳур Johnson & Johnson (J&J) компаниясига ҳукм чиқарди. Унга кўра ушбу компания Терри Ливитт исмли аёлга 29 млн. доллар тўлаши керак.

Мазкур мижоз мазкур корпорациянинг таркибида асбест(тошпахта) бўлган маҳсулотларидан фойдалангани учун саратонга йўлиққанини айтиб, J&Jʼни судга берганди.

Reuters хабарига кўра, Терри Ливитт Johnson & Johnson томонидан 1960-1970-йилларда талък (техника ва тиббиётда ишлатиладиган оқ ёки кўкиш рангли минерал) асосида ишлаб чиқарилган болалар баданига сепиладиган Shower to Shower дорисидан фойдаланган, 2017 йилда эса унинг организмида мезотелиома(саратон турларидан бири) аниқланган.

J&Jʼга бундай айблов биринчи марта қўйилиши эмас. Унинг таркибида асбест мавжуд бўлган маҳсулотлари саратон келтириб чиқаргани билан боғлиқ энг катта иш ўтган йилда кўрилган эди. Ўшанда Миссури штати суди компания саратонга чалинган 22 аёлга рекорд сумма - 4,7 млрд. доллар компенсация тўлаши тўғрисида ҳукм чиқарган эди. Бу борада компанияга АҚШда 13 мингдан зиёд даъволар йўлланган.

Johnson & Johnson эса ўзи томонидан ишлаб чиқарилган тальк саратон келтириб чиқариши мумкинлигини рад этяпти ва бу борада ўтказилган тадқиқот ҳамда синовларда ушбу хом ашё хавфсиз эканлиги исботланганини такрорлаб келаётир. Шунинг учун суд ҳукми устидан шикоят йўлламоқчи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019