Марказий Осиёдаги энг серсув булоқлардан бири қаерда жойлашган?(фотожамланма)

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Нурота мамлакатимизнинг “Буюк ипак йўли”даги йирик манзилларидан бири ҳисобланади. Унинг гўзал Чашмаси денгиз сатҳидан беш юз ўттиз метр баландликда шаҳарнинг жанубий қисмидаги икки булоқ сувидан ҳосил бўлиб, деярли бутун шаҳар бўйлаб тарқалади.
Чашма собиқ шўро замонида хурофот ўчоғи дея қаралиб, оддийгина сув манбаи, меъморий обидалар эса турли хўжалик мақсадларида ишлатилди. Шу ўринда мажмуадаги осори атиқалар ўтган асрда 1912 йили маҳаллий зодагон Эшони Судур томонидан тубдан таъмирланиб, кейинчалик умуман эътибор берилмаганлигини таъкидламоқ жоиз. Юртимизда осори атиқалар ўлмас маънавий меросимизга эътибор кучайгач, Нурота Чашмасида ҳам таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Булоқлар кўзи очилиб, яна файзли масканга айланди. Сайёҳлар, зиёратчилар келиб кетишлари учун қулайликлар яратилмоқда.
- Айниқса, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туманимизга ташрифи нуроталиклар ҳаётида, Чашма тарихида улкан ўзгаришлар олиб келди, - дейди меҳнат фахрийси Суюн Қулмонов. - Чашма файзли масканга айланди. Зиёратчилар, сайёҳларнинг қадами узилмайди. Албатта, меҳмон келган масканда барака бўлади. Юртбошимиз Чашмага барака олиб келди.
Нурота чашмаси ва унинг тарихи юртимизнинг ўрганилмаган жойлари сирасига киради. Тўғрироғи, шу пайтга қадар ўтказилган тадқиқотлар атеистик асосда фақатгина чашма суви таркибини аниқлашга қаратилиб, у таркибида хлор, сульфат, калий, магний, кремний, карбонат, натрий, олтин ва кумуш ионлари мавжуд деган илмий хулосалардан иборат, холос. Шу боис ноилмий, тахминий хулосалар, ривоятлар вақти-вақти билан пайдо бўлиб туради. Бу, айниқса, сув ва офтоб нури ўзаро таъсири билан боғлиқ бўлиб, йилнинг, сутканинг маълум вақтида кўплаб зиёратчиларни ўз атрофига тўплайди. Яъни балиқлар ҳосил қилган ҳалқобларда нур ажиб бир гўзаллик билан атрофга ёйилади. Родонли газларнинг майда пуфакчаларида жилва топаётган камалакнинг етти жилоси бутун сув юзасини тутиб, гўё сув тубидан чиқиб келаётгандек таассурот уйғотади. Бироқ сувнинг бирламчи аҳамияти, асл моҳияти шаҳар ҳаётида муҳим ўрин тутишини унутмаслик лозим.
-Чашма туфайли бу ерда ҳаёт, шаҳар шаклланган, - дейди вилоят ўлкашунослик музейи раҳбари Мусаллам Ибрагимова - Қолаверса, бир чашмадан сув ичган шаҳар ҳам айнан Нурота шаҳри ҳисобланади. Чашманинг яқин ёши бир миллион йилдан зиёд, атрофидаги маданий қатлам ёши эса 35-40 минг йилни ташкил қилади. Чашма Марказий Осиёдаги энг серсув булоқлардан бири ҳисобланиб, ундан секундига 400-420 литр сув қайнаб чиқиб, бутун шаҳарни сув билан таъминлайди.
Замон, талаб ва мезон ўзгармоқда. Бугун Чашма атрофида яна бунёдкорлик ишлари авжида. Мажмуа улуғворлигини таъминлаш мақсадида зарур инфра тизим, сайёҳликнинг жаҳон андозаларига мос қулайликлари яратилмоқда. Бу ерда амалга оширилган ишлар кўламини ва пировардида Мажмуа қандай қиёфа касб этишини сўз билан ифодалаш мушкул. Албатта, юз марта эшитгандан бир бор кўрган афзал.
Чашмада балиқ ва қушлар бирга сув ичади





Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: