Марказий Осиёдаги диққатга сазовор жойлар 10 талиги

13:46 17 Декабрь 2019 Welcome to uzbekistan
1760 0

Дунёда Марказий Осиё мамлакатлари тарихий қадамжоларга бойлиги билан машхур, десак муболаға бўлмайди. Уммонорти давлатларидан, Европа мамлакатларидан туристлар, олим ва тадқиқотчилар Буюк Ипак йўли ўткан ҳудудларга доимий равишда катта қизиқиш билдириши сир эмас. Келинг, бу борада kalpak-travel.com  сайти тузган энг машҳур қадамжолар рўйҳатини биргаликда кўриб чиқамиз.

1. Самарқанд, Бухоро ва Хива — Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари.
2. Сўнкўл — Қирғизистондаги баланд тоғ ҳудудлари ва яйловлар билан ўралган асосий кўл.
3. Помир тоғ тизмаси — Тожикистон ҳудудидаги кесишма.
4. “Дарвоза” — Туркманистонда жойлашган (“Жаҳаннам дарвозаси” номи билан ҳам машхур) газ чуқурлиги.
5. Иссиқ кўл — дунёда катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи Қирғизистондаги тоғ тизмаларидаги кўл.
6. Нур-Султан  — Қозоғистоннинг замонавий пойтахт шаҳри.
7. Фируза ранг кўл — Тожикистонда жойлашган, туристлар энг кўп ташриф буюрувчи дунёдаги машхур кўллардан бири.
8. “Алтин эмел” — Қозоғистондаги миллий боғ. Қоя тошлардан иборат кен яйлов ҳамда саҳродан иборат. Унинг узунлиги 4600 км ни ташкил этади.
9. Ашхабот — Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган турли архитектура ишларининг ватани. (“Муҳаббат шаҳри” номи билан ҳам машхур) Туркманистон.
10. Тиян-Шан тоғлари — Қирғизистондаги тоғ тизмаси.

Юлдуз ЎРМОНОВА

тайёрлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?