Марказий Осиё тарихида Чемпионлар лигаси кубоги биринчи бўлиб Ўзбекистонга олиб келинади

18:43 19 Февраль 2020 Спорт
329 0

УЕФА ва Pepsi Uzbekistan Марказий Осиё тарихида Европа Чемпионлар лигаси кубоги биринчи бўлиб Тошкентга олиб келинишини маълум қилди, деб ёзади Газета.уз. “Шалпангқулоқ” кубок 22-23 февраль кунлари “Анҳор.Локомотив” парки ҳудудидаги Axelon картинг-клубида кўргазмага қўйилади.

Шу кунлари мухлислар юксак мукофот “ташрифи”га бағишланган тадбирда иштирок этиб, кубокни кўриш ва у билан суратга тушиш имкониятига эга бўладилар.

Ўзбекистондаги PepsiCo брендининг расмий ботлери IBT ижрочи директори Максим Ефремовнинг ишонч билдиришича, мазкур тадбир футбол ишқибозлари хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.

Маълумот учун, УЕФА Чемпионлар лигаси кубоги ички юзаси тилла билан қопланган кумушранг катта кўза шаклида бўлиб, баландлиги 74.см. ва оғирлиги 7,5 кг.га тенг. Мукофотнинг орт қисмига 1955 йилдан бери турли мавсумларда уни қўлга киритиб келаётган клублар номлари ўйиб ёзилган. Унинг амалдаги соҳиби айни пайтда “Ливерпуль” жамоаси бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкентда Жаҳон чемпионати кубоги “меҳмон” бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019