Марказий банк барча тижорат банклари вакиллари учун семинар ташкил этди

11:24 27 Август 2019 Иқтисодиёт
220 0

Марказий банк барча тижорат банклари вакиллари учун "Банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларни амалга оширишда тижорат банклари фаолиятига минимал талаблар" мавзусида семинар ташкил этди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Марказий банкнинг банк хизматларидан фойдаланувчилар билан муносабатларни амалга ошириш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.

Хусусан:

- банклар томонидан жисмоний шахсларга бериладиган кредитнинг тўлиқ миқдорини ошкор қилиш тартиби белгиланди;

- банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди;

- кредит ташкилотларига банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун талабларини бузганликлари учун иқтисодий санкциялар қўлланилиши киритилди.

Шу муносабат билан, юқорида келтирилган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишиш мақсадида Марказий банк томонидан республиканинг барча минтақаларида тижорат банклари филиалларининг истеъмолчилар билан бевосита алоқада бўладиган ходимлари иштирокида амалий семинарлар ташкил этилди.

Семинар давомида банкларинг истемолчилар билан ўзаро муносабатларини амалга оширишидаги амалий ҳаракатлари янги талабдаги қонунчиликка мувофиқ муҳокама қилинди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019