Марғилонда “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилади

10:41 06 Июль 2019 Маданият
653 0

Фото: «Халқ сўзи»

11-13 июль кунлари Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур фестивалда бир қатор хорижий давлатлардан санъат усталари ташриф буюриши кўзда тутилган.

Анжуманда фестиваль доирасида Марғилон шаҳрига 30 яқин хорижий давлатлардан ташриф буюради. Шунингдек, фестиваль доирасида илк бор Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан волонтёрлик хизмати ташкил этилиб унга бир неча хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, мамлакат, шаҳар тарихи ҳақидаги батафсил маълумотларга эга ёшлар қабул қилинган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Фестиваль дастури асосида Хитой Халқ Республикаси давлат телевидениеси ижодий гуруҳи махсус видеофильм яратиши кутилмоқда. Айни кунларда акрредитациядан ўтган чет эл журналистларининг барчаси фестиваль ташкилий қўмитаси ҳузуридаги матбуот маркази билан биргаликда ёритиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

–Ансамблимиз Украинанинг Киев шаҳрида этнографик жамоалари сафида совриндор бўлгани жамоанинг халқаро майдондаги илк ютуқларидан, – дейди Марғилон шаҳрида фаолият олиб бораётган “Чодиржамол” ансамбли режиссёри Дилоромхон Султонова. – Қолаверса, ансамбл 2002 йилда ЮНЕСКО ташаббуси билан ўтказилган “Бойсун баҳори” халқ фолклор этнографик жамоалари фестивали ғолиби. Фестивалда намойиш этадиган бадиий кўринишимизда дўппидўз, ковушдўз, маҳсидўз ва бошқа ҳунармандлар номидан наволар янграйди. Қолаверса, Марғилоннинг азиз фарзандлари Юсуфжон қизиқ, Тамарахоним, Маъмуржон Узоқов каби устозларнинг сиймолари гавдалантирилади. Ўйлайманки, заҳматли меҳнатлардан кейин ижодий ишимиз халқимизга, хорижий меҳмонларимизга манзур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Фестиваль ғолибларига ҳар бир номинация бўйича 1 ўрин – 3 500, 2 ўрин – 2 500, 3 ўрин – 1 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари, ташкилий қўмита томонидан дипломлар, совринлар ва фестиваль рамзлари туширилган эсдалик совғалари топширилади.

Элёржон ЭҲСОНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019